
Сочида Сурия бўйича музокаралар олиб борилди.
Сочидаги учрашувда Туркия, Россия ва Эрон Суриядаги сиёсий жараёнларни қўллаб-қувватлаши ва кенг кўламли ёрдам бериши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Туркия раҳбари Сурия масаласида уч мамлакат раҳбарлари бир фикрга келишганини маълум қилди. Сурия халқининг хоҳиши мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг асоси бўлиши ва бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мос келиши зарурлиги айтиб ўтилди.
Сочидаги Сурия бўйича музокараларда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия Президенти Владимир Путин иштирок этгани маълум қилинди.