Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди.
22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Музокараларда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилгани айтиб ўтилган.
“Yonhap” ахборот агентлигининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни Корея Республикаси Президенти билан икки томонлама музокараларда иштирок этади.
Жума, 24 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри мэри Парк Вон-сунни қабул қилади. Ушбу учрашувда Сеул Ўзбекистон Президентига шаҳарнинг фаҳрий фуқаролигини топширади.
Шанба, 25 ноябрь куни эса Корея Республикасининг Бош вазири Чеонг Ва Дае билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Корея Миллий Ассамблея Спикери билан ҳам учрашиши, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, йирик ишбилармонлар иштирокидаги Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этиши кўзда тутилган.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши кутилаётгани айтиб ўтилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев