...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир ҳафтада камералар 29 мингта қоидабузарликни аниқлади


17:22, 23.03.2017 Жамият
 2 711

Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилишларича, камералар ишга тушиши натижасида йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар сони камайган.

Аввалроқ, 2015 йилда пойтахт Тошкент шаҳридаги 120 та чорраҳага ўрнатилган кузатув камералари 2017 йилнинг 15 мартидан қоидабузарликлар учун жарималар белгилашни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кузатув камералари ишга туширилган биринчи кун, яъни 15 мартдан 16 март куни соат 12:00 га қадар 10 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд этилди.
 
Ўтган вақт давомида эса ҳайдовчилар томонидан жами 29.000 зиёд қоидабузарликлар содир этилгани камералар хотирасига муҳрланган. Маълум қилинишича, қоидабузарликларнинг 16.000 зиёди сфетофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 13.000 зиёди тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик каби ҳуқуқбузарликлардир.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига қараганда, камераларнинг ишга туширилиши натижасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмоқдалар. Буни биргина камералар ёрдамида аниқланган қоидабузарликларда ҳам кўриш мумкин.
 
Агарда 15 март куни, яъни бир сутка давомида 8.000 зиёд қоидабузарлик қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич 22 март куни 2.000 тани ташкил этган ва тўрт баробарга ёки 6.000 тага камайган.
 
Маълумот учун, бугунги кунда 115 та чораҳада 883 та кузатув камераси туну кун ишлаб келмоқда.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Кузатув камералари Қоидабузарликлар Чорраҳалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар