Миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган бир гуруҳ ёшлар тақдирланади.
Жумладан, “Менинг юртим” телеканали бошловчиси Анвар Ҳабибуллаевич Азимов, “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студиясининг актёри Акбар Талъатович Расулов Ватан обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ёшлар қаторида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.
Шунингдек, тадбиркорликда ёшларга намуна бўлиб бораётган “MURAD BUILDINGS” хусусий корхонаси директори Муроджон Тоҳиржонович Назаров ҳам “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.
Қуйида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланадиганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:
1. Абдураҳмонов Ҳикмат Абдураҳманович – Халқаро бизнес ва технология ассоциацияси раиси
2. Абдураҳмонова Рухсорахон Ҳотамжон қизи – Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси
3. Абдушукуров Ойбек Абдурашидович – “Ёш киноижодкорлар кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси
4. Акрамов Музаффар Маҳкамович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати масъул ходими
5. Аҳаджонов Асилбек Абдусалом ўғли – Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчиси
6. Ахимбетова Гулбаҳор Қанатбаевна – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ўқитувчиси
7. Аҳмадова Азиза Бахтиёр қизи – “Ёшлар” телеканали “Маънавият” бош муҳарририяти 1-тоифали муҳаррири
8. Ашурова Гулчеҳра Сайфуллаевна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси
9. Бозорбоев Сардор Ўринбоевич – Ўзбекистон миллий университети талабаси
10. Бойтемирова Чарос Олимжоновна – “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти электродлар цехи қадоқловчи-тахловчиси
11. Давлатов Аброр Борижон ўғли – Наманган давлат университети қошидаги 1-академик лицейи ўқитувчиси
12. Қўзибекова Севара Толибжон қизи – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти магистранти
13. Кушербоев Расул Хидиралиевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси
14. Нарзиев Тимур Равшанович – Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи
15. Нурмуҳаммадов Жамолиддин Шермуҳаммад ўғли – Миробод туманидаги “Smart school” мактаби ўқитувчиси
16. Олимов Шерзод Муродуллаевич – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши раиси
17. Раҳимов Рустам Вячеславович – Тошкент темир йўл муҳандислари интитути Электромеханика факултети декани
18. Раҳмонов Раҳмон Ражабович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод шаҳар Кенгаши раиси
19. Соатова Умида Миржалоловна – Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факултети талабаси
20. Салимов Беҳзод Асқарали ўғли – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” бош директорнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси
21. Саттаров Шомурод Зокирович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси
22. Сеитназарова Гулжаҳан Суханатдиновна – Қорақалпоқ давлат университети магистранти
23. Султанбеков Отабек Сабирович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қуйи Чирчиқ тумани Кенгаши раиси
24. Султанов Аброржон Боймурадович – Навоий вилояти ҳокимлиги Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири
25. Тожиева Назокат Комилжоновна – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси, вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлими катта инспектори
26. Тошхўжаев Мухторхон Маҳсудович – Тошкент давлат иқтисодиёт университети Коорпоратив бошқарув факултети декани
27. Ўрозимбатова Гавҳар Саъдулла қизи – Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси
28. Холдарова Индира Абдукаримовна – Тошкент давлат педагогика университети талабаси, Миробод тумани 31-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси
29. Холжигитова Дилбархон Баходир қизи – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси
30. Ҳусаинов Амал Алишерович – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети талабаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳа координатори
31. Чориев Рустам Хушбоқович – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти магистранти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси
32. Эшмирзаева Шаҳноза Салоҳиддин қизи – Денов туманидаги хусусий корхона ишчиси, ёш маъанвият тарғиботчи
32. Юлиев Озод Олимович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши аппарати бўлим мудири
33. Юсупов Жамил Ҳалим ўғли – Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаси
34. Юсупов Жамшид Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси 2-даражали юрист
35. Юсупов Нодирбек Комилович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши раиси
36. Ёқуббоев Нодирбек Муродбек ўғли – Хазорасп туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси