Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Кеча, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарди.
Жорий йилнинг 14 март куни ўтказилган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.