Фарҳод Маҳамаджонович Зуфаров Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.
Самарқанда вилояти прокуратурасига ҳам янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Фарҳод Маҳамаджонович Зуфаров Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Самарқанд вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.