Ишдан бўшатилган раҳбар янги лавозимга тайинлангани маълум қилинди.
Кеча, 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Актам Ҳайитов лавозимидан озод қилинди.
Хабарга кўра, Актам Ҳайитов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати йиғилишида эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, мазкур кенгашга раис этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Актам Аҳмадович Ҳайитов 2017 йилда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори лавозимидан бўшаб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тасдиқланган эди.

Икром Раҳмон