Ҳалокат учувчининг хатоси сабабли содир бўлгани таъкидланмоқда.
Бугун, 11 апрель куни Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Восток” авикомпаниясининг Ми-8 вертолёти қулаб тушди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар қилди.
Маълумотларга кўра, вертолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси бўлган ва улар машғулот ўтказиш учун ҳавога кўтарилган.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳалокат об-ҳаводаги ноқулайликлар натижасида эмас, балки учувчининг хатоси туфайли рўй берган.
Парвоз вақтида учувчи қўнишни амалга оширмоқчи бўлиб, нотўғри воситалардан фойдаланган ҳамда техник хатоликка йўл қўйган. Вертолёт эса аҳоли яшаш жойига қулаб тушган ва шу заҳоти ёниб кетган.
Натижада, бортдаги барча экипаж аъзоси ҳалок бўлган.
Ҳозирда воқеа содир бўлган ҳудудда полиция, тез ёрдам ва фавқулодда вазиятлар ходимлари, шунингдек, Транспорт вазирлиги ходимлари иш олиб бормоқда.
Таъкидланишича, вертолёт қулаган ҳудудда талофат кўрган объект ва жабрланган одамлар қайд қилинмаган.

Икром Раҳмон