...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлик ва идораларнинг “Очиқлик индекси” бўйича рейтинги эълон қилинди


12:17, 15.09.2018 Жамият
 3 492

“Очиқлик индекси” рейтинги 45 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олган.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиб, баҳолаш натижаларини ҳар йили икки маротаба эълон қилиб боради.
 
Бугун “Тараққиёт стратегияси” марказида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди. Унинг натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 64,30 балл билан мамлакатдаги 45 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи орасида — 4-ўринни, 21 та вазирлик ичида эса 3-ўринни эгаллади.
 
Ўтган галги рейтинг баҳолашда Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида 5-ўрин берилган эди. Жорий йил 1 июлгача бўлган даврни ўзида ифодалаган “Очиқлик индекси” рейтинги 45 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олди.
 
Шу пайтгача рейтинг баҳолашда фақат давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилган бўлса, жорий йилдан бу ишларнинг сифати ва сони, унинг самарадорлигини баҳолаш каби янги мезон асосида ўтказилди. Бунда, энг аввало, давлат хокимияти органлари раҳбариятининг кенг аудитория билан мулоқоти, учрашув, матбуот анжуманлари, брифинглардаги бевосита иштироки, ахборот хизматлари фаолияти ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳамда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида қаноатлантирилганига алоҳида урғу берилган.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.
 
Маълумот учун, ушбу рейтингдаги учликни Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банк эгаллаб турибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Очиқлик индекси Вазирликлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар