“Буханка” нон нархи тўрт йилдирки ўзгармай келарди.
Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистонда қолипли (“буханка”) нон нархи 650 сўмдан 1200 сўмгача қимматлади. Нон нархининг кескин кўтарилишига сабаб, бугундан давлат колипли нон нархини тартибга солиб туришни тўхтатди.
Маълумот учун, “буханка” нон нархи 2014 йилдан бери кўтарилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қолипли нон эркин нархда сотилиши белгиланганди.

Суннатилла Абдуллаев