...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ахборотларни тарқатишда цензура ўрнатилади(ми)?


19:07, 31.07.2017 Жамият
 2 497

Ёш таснифини белгилаш мақомини ахборот махсулотини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) тарқатувчиларнинг ўзига бериш таклифи берилди.

Бугун, 31 июль куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича муҳокамаси бўлиб ўтди.
 
Қонун лойиҳасининг 17-моддасида “Ахборот маҳсулотини ёш тоифаси бўйича таснифлаш уни ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) тарқатувчилар мурожаатларига кўра ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади”, дея белгиланган.
 
Бундан кўринадики, давлат ҳокимияти таркибига кирувчи Вазирлар Маҳкамаси ахборот маҳсулотларини ёш таснифини белгиловчи тузилма бўлиб қолса, цензуранинг бир кўриниши сифатида баҳоланиши мумкин.
 
Шунинг учун ҳам, қонун лойиҳаси муҳокамасида депутатлар ёш таснифини белгилаш мақомини ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) тарқатувчиларнинг ўзига бериш таклифини билдиришди. Кузатамиз, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қай даражада ўзгарар экан?
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ёш таснифи Қонун лойиҳаси Ахборот маҳсулоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар