...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ОТМларида кечки ва махсус сиртқи бўлимлар очилди


18:51, 31.07.2017 Жамият
 10 583

Кечки ва махсус сиртқи бўлимларга қабул қилиш “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ факультетига 2017-2018 ўқув йили учун белгиланган квота ҳисобидан махсус сиртқи ва кечки бўлимларга 150 (шу жумладан, махсус сиртқига – 75, кечкига – 75) та квота ажратилган. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган.
 
2017-2018 ўқув йилида филиалнинг махсус сиртқи ва кечки бўлимига мақсадли қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган,
 
- “Олмалиқ КМК” АЖ;
 
- “Навоий КМК” ДК;
 
- “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ;
 
- “Ўзбеккўмир” АЖ;
 
- Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг йўлланмаси берилган шахслар қаторидан суҳбат асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
 
Махсус сиртқи ва кечки бўлимлари талабалари ўқишни якунлагандан сўнг кўрсатилган жойда мажбурий равишда беш йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб бериш шарти билан тегишли ташкилот, Филиал ва талаба ўртасида уч томонлама шартнома тузилиши белгиланган.
 
Шунингдек, ушбу қарор билан Россиянинг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита аъзолари тасдиқланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Олмалиқ факультети ОТМ Навоий КМК Ўзбеккўмир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар