...
МЕНЮ
ONLINE TV

63 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди


18:06, 31.07.2017 Жамият
 3 463

Маълумотларга кўра, туманнинг Обишер кўчасида яшовчи бу шахс ҳеч қаерда ишламайди.

Яшнобод туманида ўз хонадонида 63 туп наша етиштирган шахс ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўлга олинди.
 
Маълумотларга кўра, туманнинг Обишер кўчасида яшовчи Р.А. ҳеч қаерда ишламайди. Ваҳоланки, у ҳозир 47 ёшда. Бекорчидан худо безор, деганларидек, осон пул топиш илинжида Р.А. шундай ҳаром ишга қўл урган.
 
Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 270 моддаси 1 қисмига биноан ушбу шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Нигина Ҳакимова

Теглар:Яшнобод тумани ИИБ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар