...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон вилояти ҳокими Ислом Каримов хотирасига атаб исм қўйилган чақалоқларнинг ҳолидан хабар олди


18:30, 30.01.2017 Жамият
 6 157

Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганидан сўнг, Андижонда уч эгизак ўғиллар дунёга келди. Мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси, буюк давлат ва сиёат арбобининг ёрқин хотирасига ҳурмат рамзи сифатида оила бошлиқлари болаларга Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм беришган эди.
 
30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов марҳум юртбошимиз исми-шарифларига атаб исм қўйилган уч чақалоқларни йўқлаб борди.
 
“Вилоят, туман ҳокимлиги ва маҳалла аҳли томонидан берилаётган катта эътибордан жуда хурсандмиз. Минг шукрки, фарзандларим обод ва озод юртда дунёга келди. Давлатимизнинг бутун дунё ҳавас қилгудек ютуқларга эришишида Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг меҳнатлари беқиёс”, дейди чақалоқларнинг онаси Фотимахон.
 
Бу оилада Ислом, Абдуғани ва Каримжондан ташқари яна 4 ўғил вояга етмоқда. Болаларининг бахти, камолини кўриш истагидаги Фотимахон фарзандлари Ислом Абдуғаниевич Каримов орзу қилганидек алпқомат, Ватан келажагига ўз ҳиссасини қўшадиган, илм ва ҳунарда ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар бўлиб етишиши тарафдори.

Теглар:Ислом Каримов хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар