У дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги, корейсларнинг Марказий Осиёда яшаётганининг 80 йиллиги Корея Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил эканини қайд этди
Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубига жавобан Жанубий Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан ҳам мактуб йўллади.
“Сиз билан 2017 йил 5 январь куни телефон орқали мулоқотимиз чоғида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш принциплари, шунингдек, шахсий дўстона муносабатларимизни ривожлантириш тарафдори эканимизни тасдиқлаганимиз алоҳида аҳамиятга эга эканини мамнуният билан таъкидлайман”, деб гап бошлаган Жонубий Корея раҳбари.
Хван Гё Ан 2006 йил Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларацияни имзолаганидан сўнг, икки мамлакат сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни изчиллик билан кенгайтириб келаётганини айтиб ўтган.
Бу ҳақида гапирганда, “Ўтган йили самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси бўлган Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси муваффақиятли ниҳоясига етказилди. Нефть-кимё соҳасида биргаликда амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар, шунингдек, келажакда ҳаётга татбиқ этиладиган янги лойиҳалар ҳам мамлакатларимизнинг самарали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман”, дейди Хван Гё Ан.
Корея Республикаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари ва дўстлик ришталари, ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида гапираркан шундай дейди.:
“Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги, корейсларнинг Марказий Осиёда яшаётганининг 80 йиллиги Корея Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорлик доирасида барпо этилаётган Корейс маданияти ва санъати уйи халқларимизни янада яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этишига ишончим комил”.
Мактуб сўнггида Хван Гё Ан Шавкат мустаҳкам сиҳат-саломатлик, Ўзбекистон Республикасига чексиз фаровонлик тилаган.