...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана бўлмаса! 45 ёшли эркак кучукни деб ўзига ўт қўйди


18:53, 17.03.2018 Жамият
 8 252

Эр жаҳл устида молхонада турган 5 литрлик елим идишда турган газ конденсатини уст-бошига сепиб, бўшаган идишни иситиш қозони томон отиб юборади.

2018 йил 12 март куни кечки пайт маст ҳолатда уйига кириб келган янгибозорлик (Хоразм вилояти) П.Ю. икки кун олдин келтирган  кучуги ўлганидан хабар топиб, турмуш ўртоғи  Ю.Х. билан жанжаллашиб қолади.
 
Эр жаҳл устида молхонада турган 5 литрлик елим идишда турган газ конденсатини уст-бошига сепиб, бўшаган идишни иситиш қозони  томон отиб юборади. 
 
Шу пайт идишдан сачраган ёқилғи аланга олади-ю бир зумда унинг жисмини олов эгаллайди. Оқибатда эркакнинг тани-бадини тўлиғича, уни қутқариш учун ёнига шошилган турмуш ўртоғи ва укаси қисман куйиш жароҳати билан Хоразм вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.


 
Бургага аччиқ қилиб, кўрпага ўт қўйди, деб шуни айтсалар керак-да. Жаҳл чиққан пайтида ўйланмай қўйилган қадам уч нафар инсоннинг жиддий жароҳат олишига сабабчи бўлди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дея хабар қилди Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Ит ичкилик жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар