“Фан тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси олимнинг ҳуқуқий мақоми, деб номланади.
Аввалроқ, Ўзбекистон мустақиллиги тарихида илк бор Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тайёрланган “Фан тўғрисида”ги қонун муҳокама учун Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Ўзбекистон Фанлар Академиясида ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда депутатлар, экспертлар, академия тизимидаги илмий изланувчилар, ёш олимлар ва журналистлар иштирок этди.
“Фан тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси олимнинг ҳуқуқий мақоми, деб номланади ва бундай ҳуқуқий тушунча қонунчилигимиз учун янгидир. Мазкур қонун лойиҳаси юртимиз илм-фани олдида турган долзарб муаммоларнинг ечимини кўрсатиш билан бирга, унинг истиқболдаги тараққиётини белгилаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.
Қонун лойиҳасини ҳалқаро ташкилотлар ҳужжатларидаги нормалар билан мувофиқлаштириш, илмий тадқиқот билан шуғулланишда хусусий секторни кучайтириш, илмий кадрларни тайёрлашда мантиқий тафаккур, қобилиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, соҳада фаолият олиб борадиган изланувчиларга ижтимоий, солиқ имтиёзларини ошириш тўғрисида ва бошқа таклифлар билдирилди.

Икром Раҳмон