...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алламжоновнинг кетганига 40 кун тўлди! Унинг ўрнини ким эгаллади?


12:22, 14.11.2018 Жамият
 11 016

Алламжонов ишдан олингандан сўнг, илк тахминлар ўртага чиқди, ижтимоий тармоқларда бу мавзу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хабарингиз бор, Комилжон Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимидан 3 октябрь куни четлатилган эди.
 
Шу кун унинг Президент Администрациясидаги сўнгги иш куни бўлди ва Алламжоновнинг лавозимидан озод этилганига 40 кундан ошди.
 
Комилжон Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимидан озод этилгани ҳақидаги расмий хабар ҳамон эълон қилингани йўқ. Унинг ўрнини ким эгаллагани ҳам мавҳумлигича қолмоқда.
 
Алламжонов ишдан олингандан сўнг, илк тахминлар ўртага чиқди, ижтимоий тармоқларда бу мавзу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
 
Бу орада эса Президент Матбуот хизматида уч тайинлов амалга оширилди. Салимбой Ашуров Президент Администрациясининг оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси раҳбари, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг консультанти, Элбек Долимов шўъба етакчи консультанти лавозимига тайинланди.
 
Комилжон Алламжонов Президент Матбуот котиби лавозимида 2017 йилнинг 1 декабрида фаолият бошлаганди. Унинг Президент Мирзиёев билан сўнгги сафари Ҳиндистонга бўлди. У охирги  бор 3 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергетика соҳаси бўйича ўтказилган йиғилишда иштирок этган. Йиғилишдан сўнг, лавозимидан озод этилганди.
 
Ўша вақтларда Ижтимоий тармоқларда Алламжонов саломатлиги сабаб ишдан кетгани ҳақида норасмий хабарлар тарқатилганди.
 
Иш фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида бошлаган Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасидаги фаолияти билан тилга тушган эди. Кўплаб лойиҳаларга бош-қош бўлган Алламжоновнинг кейинги йиллардаги фаолияти “Миллий” телеканали билан боғланди. Алламжонов телеканал муассиси сифатида кўрилади. Қолаверса, “Автотест” ҳайдовчилар мактаби ҳам Алламжоновники экани айтиб келинади.
 
ОАВ соҳаси ходимларини, жамоатчиликни бир савол қизиқтириб келмоқда. Алламжоновнинг ўрнига қачон Матбуот котиби тайинланади? 

Теглар:Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар