...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алкоголь рекламасига қўйилган чекловлар қайта кўрилади


19:22, 01.03.2018 Жамият
 3 922

Виночилик маҳсулотларини реклама қилишда чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ўзбекистонда алкоголь рекламасига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар жорий йилнинг 1 июнига қадар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди. 
 
Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 28 февраль куни қабул қилинган “Виночилик соҳасини ва алкоголь маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.



Унга кўра, 1 июнга қадар хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда виночилик маҳсулотларини реклама қилишда чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2010 йилдан алкоголь маҳсулотлар, жумладан, шароб рекламаси ҳам бутунлай тақиқланганди.
Икром Раҳмон

Теглар:реклама вино алкоголь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар