...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов яна йиғилиш ўтказди


15:46, 19.04.2018 Жамият
 10 051

Йиғилишда тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ечиш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати.
 
Йиғилишда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар олдида турган муаммоларни ечиш юзасидан олиб борилаётган ишлар натижадорлиги юзасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳисоботлари тингланди.
 
Тадбиркорлар ва ҳунармандлар соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ер ажратиш, солиқ тизимини соддалаштириш, маҳаллий маҳсулотлар экспорт кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар берди.
 
Видеоселектор давомида, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш, кредит ресурсларини жалб қилиш ҳамда солиққа тортиш механизмларини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади хабарда. 
Фирдавс БЕК

Теглар:Абдулла Арипов тадбиркор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар