...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди аниқ чироқ ўчмайди! Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда АЭС қурилишини тасдиқлади


15:20, 19.04.2018 Жамият
 11 847

Ўйлайманки, жорий йилда атом станцияси қурилиши бошланиши ҳақида ҳужжат имзолаймиз.

Хабар берилганидек, бугун, 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилишида иштирок этди.
 
Президент ўз нутқида Ўзбекистон 2018 йилда Россия билан мамлакат ҳудудида атом электр станцияси қуриш бўйича ҳужжат имзолашни режалаштираётганини айтган. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
 
“Ўйлайманки, жорий йилда атом станцияси қурилиши бошланиши ҳақида ҳужжат имзолаймиз”, — деган Шавкат Мирзиёев.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 29 декабрида Россия ва Ўзбекистон ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев АЭС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар