...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Уильям Тодд билан учрашди


15:11, 29.11.2016 Жамият
 2 091

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этган.

29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уильям Тоддни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этган.
 

Теглар:Абдулазиз Камилов Уильям Тодд Памела Леора Спратлен Ўзбекистон-АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар