Йигитнинг бу қилмиши оқибатида 10 нафар талаба жароҳат олган.
Огайо штатидаги университетда машинада одамларга ҳужум қилган шахс асли сомалилик бўлиб чиқди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра бу жиноятчи 20 ёшда. Бу хақда “Kp.ru” нашри хабар беради.
20 ёшли йигит машинада ўтирган ҳолда талабаларнинг дарсдан чиқишини пойлаб турган. Кўп сонли талабалар чиқа бошлагач, у машинани талабаларнинг устига ҳайдаган.
Машина талабалар ичига кириб борганидан сўнг, йигит автомобилдан тушиб, атрофдагиларга пичоқ ура бошлаган.
Йигитнинг бу қилмиши оқибатида 10 нафар талаба жароҳат олган. Улардан бирининг аҳволи ўта оғир. Йигит университет хавфсизлик ходимлари ва қўриқчилар томонидан қўлга олинган.
Айрим маълумотларга қараганда, йигит дастлаб қўриқчи офицерни машинада уриб кетган кейин талабаларга пичоқ билан ҳужум қилган.
Ҳукумат бу ҳаракатни террористик ҳужумнинг бир кўриниши сифатида қабул қилди. Полиция текширув ишларини олиб бормоқда.
Аввалроқ, худди шу университетда отишма бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур отишмада 8 нафар одам ҳалок бўлган.

Мухторбек Абдуллаев