...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung компанияси иккига бўлиниш арафасида


13:23, 29.11.2016 Технология
 3 391

Компания акцияларининг баҳоси тушиб кетганлиги кўплаб инвесторларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси бизнесни иккига ажратиш борасида муҳокамалар олиб бораётганлигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.  
 
Яқинда компаниянинг смартфони ва кир ювиш машиналарида кузатилган носозликлар сабаб муаммолар юзага келганди. Кўплаб шикоятлар қабул қилган компания Galaxy Note 7 смартфонини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Шундан сўнг компания акциялари баҳоси ҳам тушиб кетганди.
 
Баъзи инвесторлар компанияни операцион ва холдинг ташкилотга айлантиришни таклиф этишмоқда. Бу орқали акциялар баҳоси яна ошиши мумкин.
 
Компания аниқ қарор қабул қилиш учун чет элдан қатор мутахассисларни ҳам таклиф қилишни мўлжалламоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Samsung electronics Жанубий Корея Galaxy Note 7 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!