...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов АҚШнинг янги Давлат котибига мактуб йўллади


12:08, 06.02.2017 Жамият
 1 916

Камилов ўз мактубида Тиллерсонни табриклаб, ҳамкорлик борасида сўз юритган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Рекс Уэйн Тиллерсонни Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби лавозимига расман киришганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Камилов ўз табрик мактубида Тиллерсоннинг янги лавозимдаги кўп қиррали фаолияти тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни барқарор ривожлантириш ва чуқурлаштиришда ҳар томонлама кўмак беришига ишонч билдирган.
 
“Ўзбекистон келгусида ҳам Америка Қўшма Штатлари билан ҳамфикрлилик, ўзаро ҳурмат ва фойда, бир-бирининг манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва гуманитар соҳалардаги мустаҳкамланиб бораётган шерикчиликни ҳар томонлама рағбатлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари юзасидан конструктив мулоқотни тўлақонли қўллаб-қувватлашга қатъий аҳд қилган”, деб ёзади Абдулазиз Камилов ўз мактубида.
 

Теглар:Абдулазиз Камилов Рекс Уэйн Тиллерсон Ўзбекистон-АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар