ЙТҲ сабабчиси бўлган юк автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани сабабли ўз йўналишида кетаётган автобусга катта тезликда бориб урилган.
ЙТҲ натижасида 16 киши вафот этган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган. Юк автомобили ҳайдовчиси эса воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Айни дамда ЙТҲ юз берган ҳудудда тез тиббий ёрдам ҳамда қутқарув хизмати вакиллари иш олиб бормоқда. Полиция жиноятчининг изига тушган.