...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди


18:25, 20.04.2017 Жамият
 7 195

2017 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 9 нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

2017 йилнинг ўтган 3 ойи давомида умумий тартиббузарлик учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 402 нафар ходими интизомий жазога тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев бугун, 20 апрель куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
 
Рақамларга мурожаат қилсак, ўтган давр мобайнида 9 нафар Ички ишлар идоралари ходимига нисбатан 9 та жиноят иши қўзғатилган.
 
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун 112 нафар Ички ишлар идоралари ходими маъмурий жавобгарликка тортилган. 7 нафар ходим йўл-транспорт ҳодисалари билан ҳолатларни содир этган.  
Қамариддин Шайхов

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар