...
МЕНЮ
ONLINE TV

Селфи тушаман деб денгизга ғарқ бўлганлар (видео)


18:13, 20.04.2017 Олам
 5 006

Леонардонинг ғарқ бўлган жасади 4 кундан кейин сув юзига чиқиб қолган.

Бразилияда “селфи касаллиги” билан боғлиқ яна бир нохуш вазият содир бўлди. 15 апрель куни Санта-Катарина штатининг жанубий қирғоғига дам олиш учун ташриф буюрган икки сайёҳ, яъни денгиз ёнида селфи тушаётган жуфтлик эътиборсизлиги оқибатида денгиз тўлқинларининг кучли зарбига учраб, сувга чўкиб кетишди.
 
Сан-Паулу шаҳри фуқароси бўлган 19 ёшли Аманда Мария Роке ва амакисининг 25 ёшли ўғли Леонардо Сантос денгиз сатҳида жойлашган Санта Марияда эсдалик учун суратга тушиш истагини билдирган.
 
Жабрланувчилар билан бирга дам олиш учун келган Жефферсон да Консейсао селфи тушиш таклифига қаршилик билдириб, уларни масофадан видеотасмага муҳрлашини билдирган. Консейсао видеога тушираётган бир вақтда қиз ва йигит бехосдан сувга йиқилиб кетиб, кучли тўлқин зарбида ғойиб бўлишган.
 
Жефферсон дарҳол воқеа жойига қутқарувчиларни чақирган, етиб келган қутқарувчилар Амандани дарёнинг узоқ қирғоғидан тирик ҳолда топишган. Бироқ Леонардонинг ғарқ бўлган жасади 4 кундан кейин сув юзига чиқиб қолган.
 
Воқеа бўлиб ўтгандан сўнг, Аманда унинг акаси Леонардони сувга чўкаётган паллада ҳушини йўқотгани ва ҳар қанча қутқаришга ҳаракат қилган бўлса-да, тўлқин зарбаларига дош бера олмасдан мажбур қўйиб юборганини тасдиқлади.
 
“Daily Mail” нашрининг хабарига кўра, аввалроқ Индонезияда ҳам янги зеландиялик сайёҳлар селфига тушиш вақтида бедарак йўқолишган.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:selfie селфи Бразилия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!