Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноий иш бўйича воқеа содир бўлгандан бир ой ўтиб, кеча, 7 октябрь Ғузор тумани ИИБга ариза келиб тушган.
Гап шундаки, шу йилнинг 7 сентябрь куни Ғузор тумани Совбоғ қишлоғида яшовчи О.Ш. уйи олдида турмуш ўртоғи С.Н. (исмли аёл) билан жанжалашган. Воқеа жараёнида С.Н. уларни ажратмоқчи бўлган қайнонаси 83 ёшли М.Т.нинг оёғига тепиб жароҳат етказган.
Натижада М.Т. шифохонага ётқизилган. С.Н. эса қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.