Исломжон Эргашхўжаевни бу вазифага Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов тайинлаган эди.
Бугун, 15 декабрь куни Тошкент вилояти халқ кенгаши депутатларининг 18-навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Сессия давомида Тошкент вилояти ҳокими номзодлиги масаласи кўрилди. Ўзбекистон Президенти сўзга чиқиб, Тошкент вилояти ҳокими номзоди сифатида Шукрулло Бобоев Хабибулаевични тақдим этди. Депутатлар бир овоздан Шукурилло Бобоев Хабибулаевич номзодини маъқуллашди.
12 августдан шу кунгача Президент қарори билан ушбу лавозимда бўлган Исломжон Эргашхўжаев вазифасидан озод этилди.
Маълумот учун, Шукурилло Бобоев бундан аввал Ангрен шина-резина заводида директор, “Жиззах цемент” акциядорлик жамияти раҳбари лавозимларида ишлаган.