Энди Тўйтепа шаҳри бутунлай янгидан қурилади. Тошкент ва Тўйтепа шаҳарлари ўртасида кўп қаватли уйлар қурилади.
“Тошкент вилояти ҳокимлигини Тўйтепа шаҳрига кўчирамиз. Тўйтепани янгидан қурамиз. Тошкент билан Тўйтепа орасини беш ва уч қаватли уйлар қуриб, қўшамиз. Келгусида катта тезликдаги автомобиль йўли қурамиз. Тошкентга бориш-келиш учун халқимиз қийналмаслиги керак. Тўйтепа марказга айлантирилади”, дейди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.
Мажлисда таъкидланганидек, 3-4 йилда Тўйтепага Тошкент вилояти ҳокимлиги кўчирилиши муносабати билан шаҳар катта марказга айлантирилади.