Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сирдарё вилоятининг ҳокими Ойбек Шодмонқулович Ашурматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев тайинланди.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Исломжон Эргашхўжаев ҳам ўз вазифасидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган эди.