...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқитувчилар учун “Ҳокимлик маоши”, талабаларга “Ҳоким стипендияси” жорий қилинди


12:15, 24.01.2018 Жамият
 4 452

Бундан ташқари, вилоят ҳокими талабалар учун ҳар хафта бир кунлик тушлик бепул қилиб берилиши, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни университет ошхоналарида “балиқ куни” жорий этилишини айтиб ўтган.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ташаббуси билан Гулистон давлат университетидаги  “Энг иқтидорли, истеъдодли талабалар”дан 12 нафарига ҳар ойда 500 минг сўмдан “Сирдарё вилояти ҳокими стипендияси”, ҳар ойда ҳар бир факультетдан “Энг яхши, билимли, салоҳиятли, қатор ютуқларга эришган, чет элларда мақолалари босилган, гранд-лойиҳалари мавжуд ўқитувчилар” учун вилоят ҳокимининг 1 000 000  сўм қўшимча “Ҳокимлик маоши” берилиши эълон қилинди.
 
Бундан ташқари, вилоят ҳокими 4446 нафар талабанинг ҳар хафта бир кунлик тушлик бепул қилиб берилиши, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни университет ошхоналарида “балиқ куни” жорий этилишини айтиб ўтган.
 
Мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича энг яхши фаолият кўрсатган таълим муассасалари учун йил якунига кўра мувофиқлаштирувчи кенгаш тавсиясига асосан 3 та йўналиш бўйича мукофотлар жорий қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ҳокимлик маоши Ҳоким стипендияси Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар