Меҳмонхонадан сайёҳлар ва ходимларни қутқариш учун вертолётлар жалб қилинди.
Италияда рекорд миқдордаги қор ёғди. Шу сабабли тоғли ҳудудда жойлашган дам олиш зонаси бутунлай ташқи оламдан узилиб қолди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Римнинг тоғ ҳудудидаги меҳмонхонадан 100 га яқин сайёҳлар ва ходимларни қутқариш учун вертолётлар жалб қилинди. Меҳмонхонага олиб борадиган йўл қалин қор билан қопланганлиги бунга сабаб бўлди. Бундан ташқари, меҳмонхона электр тармоғидан ҳам узилиб қолган эди.
Роппа-роса бир йил аввал ҳам Италияда шундай қор бўрони кузатилган эди. Катта миқдорда ёғган қор туфайли ўнлаб кишилар ҳаётдан кўз юмишган эди.

Дурдона Расулова