...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарё вилояти ҳокими Сенаторликка сайланди


10:56, 06.02.2017 Жамият
 2 310

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов очиб берди.

4 февраль куни Гулистон шаҳрида давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов очиб берди.
 
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижасида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
 
Қўшма мажлисда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 

Теглар:Сирдарё вилояти Олий Мажлис Сенати Ғофуржон Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар