...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Оролбўйи аҳолиси учун чегирма белгилади


10:45, 06.02.2017 Жамият
 2 679

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг маълум тоифадаги йўловчилари учун 50 фоизгача чегирма белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 январь куни “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Мазкур қарорда келтирилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиатранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун чегирмалар берилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот-Тошкент-Қўнғирот, Урганч-Тошкент-Урганч ва Шовот-Тошкент-Шовот йўналишида ҳаракатланувчи поездлар учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Нукус-Тошкент-Нукус, Урганч-Тошкент-Урганч йўналишида парвоз қилувчи самолётлар учун қуйидаги тоифадаги йўловчилар учун 50 фоизлик чегирма тақдим этади:
 
  • Пенсионерлар (жумладан, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар);
 
  • Ногиронлар (биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ), ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;
 
  • 16 ёшгача бўлган болаликдан ногиронлар, ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;
 
  • Ўқишга кетаётган талабалар, олий таълим муассасасига таклифнома ёки олий таълим муассасасига йўлланма, талабалик гувоҳномаси ва олий таълим муассасасидан маълумотнома бўлган ҳолда;
 
  • Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тайинланган кам таъминланган оилалар аъзолари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўланаётган давр учун маълумотнома бўлган ҳолда чегирмалар берилади.
 
Амалдаги қонунчилик ва халқаро шартномаларга мувофиқ алоҳида шахслар учун белгиланган имтиёзлар сақланиб қолинади.
 
Йўловчилар бир вақтнинг ўзида бир неча чегирма туридан фойдалана олишмайди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Ўзбекистон ҳаво йўллари Поезд Самолёт Чегирма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар