...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари тайинланди


17:14, 15.12.2016 Жамият
 8 091

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

15 декабрда Тошкент вилояти халқ кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари 18-сессияси ташкил этилиб, унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев бир қатор масъул лавозим вакилларини алмаштирди.
 
Бироз аввал Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Шукурилло Ҳабибуллаевич Бобоев тайинлангани хабар қилинганди. Шукурулло Бобоев аввал  акциядорлик Ангрен шина-резина заводида директор, “Жиззах цемент” акциядорлик жамияти лавозимларида фаолият юритган.
 
Шукурулло Бобоевдан аввал Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган Исломжон Жасурович Эргашхўжаев Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди
 
Исломжон Эргашхўжаев 2016 йил 12 августида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти фармони билан Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
Дурдона Расулова

Теглар:Тошкент вилояти ҳокими Ислом Эргашхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар