...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилояти ҳокими Сенат аъзоси этиб сайланди


15:12, 22.01.2017 Жамият
 3 224

Тошкент вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Шукурулло Бобоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Кеча, 21 январь куни Чирчиқ шаҳридаги “Кимё­гарлар” маданият саро­йида Халқ депутатлари Тошкент вилоя­ти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қўшма мажлисда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов кириш сўзи билан очди.
 
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Тошкент вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Шукурулло Бобоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Теглар:Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар