...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия, Эрон ва Туркия расмийлари Москвада учрашув ўтказади


15:38, 15.12.2016 Олам
 2 375

Туркия Ташқи ишлар вазири учрашувда иштирок этадиган делегациялар таркиби ҳақида аниқ маълумот бермаган.

27 декабрь куни Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россия, Эрон ва Туркия расмийлари Москвада учрашув ўтказади. Бу ҳақда “Vz.ru” хабар берди.
 
“Бутун Сурияда тинчлик ва сиёсий барқарорлик борасида музокаралар олиб бориш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Бу саъй-ҳаракатлар давом эттирилади. Шу муносабат билан 27 декабрь куни Москвада учрашув ўтказамиз”, дейди Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу.
 
Туркия Ташқи ишлар вазири учрашувда иштирок этадиган делегациялар таркиби ҳақида аниқ маълумот бермаган.
 
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Бутуневропа ҳамкорлиги департаменти директори Андрей Келиннинг айтишича, Москва Анқара билан Сурия бўйича ҳамкорликни давом эттиришини тасдиқлади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Туркия Эрон Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!