...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 кишининг газдан ўлишига сабабчи бўлган тадбиркорнинг уйлари бузиляпти


14:12, 10.11.2018 Жамият
 19 247

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Авайхон” МФЙдаги янги қурилган уйлар ўрганилган.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани “Авайхон” МФЙда тадбиркор томонидан қурилган уч қаватли уй бузиб ташланди. 

Бунга жорий йил 1 ноябрь куни Юнусобод туманида уч кишининг ис газидан заҳарланиб, вафот этиши сабаб бўлган.

Гап шундаки, ис газидан заҳарланиш юз берган турар жой биноси айнан Мирзо Улуғбек туманида уй қураётган тадбиркор томонидан қурилган. Тахминимизча, Юнусободдаги одамлар вафот этган уйларга газ сифатсиз ускуналар орқали уланган

Маълумотларга кўра, Мирзо Улуғбек туманда қурилган янги уч қаватли уйни қуриш учун  тадбиркор 4,5 млрд сўм (560 минг доллар) маблағ киритган. Энди эса пуллар ҳам йўқ, уй ҳам. У ўзи ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган видеода уйлар Бош вазир топшириғига биноан бузилаётгани, у мамлакатда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш учун ҳаракат қилаётгани аммо унга тўсиқлар қўйилаётганини айтади ва Президент Мирзиёевдан ёрдам сўрайди. 

Эслатиь ўтамиз, 31 октябрь куни ис газидан Чилонзор туманида 4 киши, Юнусободда 3 киши вафот этган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мирзо Улуғбек тумани Турар жой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар