...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳром Исмоилов Бош прокуратура тизимида муҳим лавозимга тайинланди


13:38, 10.11.2018 Жамият
 9 944

Исмоилов РФ Давлат Думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитасининг эксперт кенгаши аъзоси ҳисобланади.

“Буюк Келажак” Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти ва асосчиларидан бири Баҳром Бахтиёрович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси раҳбарига маслаҳатчи сифатида жалб қилинди.
 
Баҳром Исмоилов Россия Федерацияси Давлат Думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитасининг эксперт кенгаши аъзоси ҳисобланади.
 
Шунингдек, у РФ Ҳуқуқ-тартибот органлари ва махсус хизматлари ходимлари ассоциацияси директорининг социал-ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари ва “Ирқчилик ва миллатчиликсиз мамлакат” жамоат ҳаракатининг мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Баҳром Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар