“Somon Air” авиакомпаниясининг Тошкентга учадиган авиарейси 20 февралдан мунтазам равишда амалга оширилиши кутилмоқда.
“Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида авиапарвознинг қайта тикланишини Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси 25 йил кутган эди. Икки давлат раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида бу авиапарвоз ҳаракати тикланди”, дейди Томас Халам.
“Somon Air” авиакомпаниясининг Тошкентга учадиган авиарейси 20 февралдан мунтазам равишда амалга оширилиши кутилмоқда. Ёз мавсуми бошлангунга қадар Душанбедан ҳафтанинг ҳар душанба куни Тошкентга парвоз қилиш мумкин бўлади. Март ойи охиридан рейслар сонини яна биттага кўпайтириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиапарвоз 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди. Душанбе ва Тошкент ўртасидаги самолётлар ҳаракатини тиклаш ҳақида 2016 йил ноябрь ойида келишув имзоланган эди.