...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳинд шифокори фазога учадиган бўлди


13:21, 10.02.2017 Олам
 2 370

НАСА асли келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган Шавма Пандияни фазодаги топшириқларни бажариш учун юборишини маълум қилди.

Ҳозирда Канада давлатида фаолият юритаётган, ҳинд миллатига мансуб, шифокор Шавма Пандия “NASA”нинг 2018 йилга режалаштирган фазодаги тадқиқотларига Олим Астронавт Шахси (CСА) дастури ичида қўшилиши эълон қилинди. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берган.
 
Агар барчаси режадагидек давом этса, ўттиз икки ёшли доктор Шавма Пандияга Калпана Чавла ва Сунита Уильяслар ҳамроҳлик қилади. У ҳозирда Алберта Университети шифохонасида бош шифокор бўлиб ишлайди. Доктор Пандия Канадада туғилган, лекин унинг бувиси Ҳиндистондаги Маҳалахми яқинида истиқомат қилади.
 
Шавма Пандия астронавт ва шифокор бўлишидан ташқари, ажойиб опера куйчиси ва таэквандо бўйича халқаро мусобақалар ғолиби ҳамдир.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Шавма Пандия Астронавт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!