...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойга қадами етган олтинчи одам вафот этди


11:42, 06.02.2016 Олам
 2 875

Эдгар Митчелл 85 ёшда эди. Яқинда унинг ойга қўнганига 45 йил тўлди.

Инсоният тарихида ойдаги олтинчи одам – астронавт Эдгар Митчелл 85  ёшида вафот этди.  У ойга қўнганининг 45 йиллик юбилейи арафасида Флорида штатида жума куни  оламдан ўтди. Бу ҳақда “Theguardian.com” хабар берди

Митчелл астронавт  Алан Шепҳард билан биргаликда "Аполлон-14" кемасида 1971 йил 5 февраль куни  ойга қўнган.  Уларнинг вазифаси ойда илмий тадқиқот  мосламаларини жойлаштириб,  ой юзасини суратга олиб қайтишдан иборат бўлган.

Митчелл ва Шепҳард ойда 33 соат давомида тадқиқот олиб боришган.  Ўша давр учун бу ойдаги энг узун саёҳат ҳисобланган.  Бундан ташқари,   улар ойни рангли тасвирда суратга олган биринчи астронавтлардир.

Митчелл 42.6 кг миқдорда ой тупроғи ва тошлари намуналарини йиғиб, ерга олиб келган.  У шу пайтгача ойда бўлган 12 фазогирнинг олтинчиси ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов
 

Теглар:Эдгар Митчелл Ой Астронавт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!