Фуқаролар амалдаги биометрик паспорт ёрдамида кириш визалари талаб қилинмайдиган мамлакатларга 2021 йилнинг 1 январига қадар боришлари мумкин бўлади.
2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт жорий этилиши ҳақида Ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 16 августда қабул қилинган фармонида айтиб ўтилган.
Ҳужжатда Шавкат Мирзиёев Бош вазир А.Ариповга 2017 йил 1 декабрга қадар хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортларининг давлат стандартини ишлаб чиқиш вазифасини юклаган.
Маълумот учун, амалдаги биометрик пасспортлар 2011 йилга киритилган бўлиб, улар Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Фуқаролар амалдаги биометрик паспорт ёрдамида кириш визалари талаб қилинмайдиган мамлакатларга 2021 йилнинг 1 январига қадар боришлари мумкин бўлади.
Виза талаб қилинадиган мамлакатларга чиқиш учун чиқиш визаси муддати тугагунига қадар чиқишлари мумкин бўлади.
Хорижга чиқиш паспорти фуқаронинг электрон аризасига асосан Ички ишлар вазирлигининг фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бўлими, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик идоралари орқали берилади.