...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилги Ҳаж мавсуми учун тўлов миқдори белгиланди


12:38, 07.04.2018 Жамият
 13 250

Бунда албатта Ўзбекистон Республикасида хорижий валютанинг эркин конвертация қилиниши ҳам эътиборга олинган.

Ўзбекистон Республикасида Ҳаж ва Умра мавсумларини намунали ташкил этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун соҳа мутахассисларидан иборат 230 нафар малакали ишчи гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари, тиббиёт гуруҳи, ошпазлар гуруҳи сафарбар этилади.
 
Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчиларга муқаддас шаҳарларда жойлашган энг замонавий ҳамда барча шароитларга эга бўлган меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Зиёратчилар нафақат меҳмонхоналарда балки, Мино-Муздалифа-Арафот водийларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат, 24 соат иссиқ чой ва тиббий хизмат билан таъминланадилар. Шуни таъкидлаш зарурки, бу хизматлар қўпгина бошқа давлатлар зиёратчиларига кўрсатилмайди.
 
2018 йилги Ҳаж мавсуми зиёратчиларини саралашда унинг моддий ва жисмоний жиҳатдан “Ҳаж” сафарига тайёрлиги, аввал Ҳажга бормаганлиги, ислом дини ва Ҳаж ибодати ҳақидаги тушунчалари, маънавияти, маърифати ва одоб-аҳлоқи, маҳалладаги обрў-эътибори, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам беришига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Бу йилги ҳаж мавсуми ташкилий ишлари бошланди. Зиёратчиларни турли касалликларга қарши вакцина билан эмлаш ишлари жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар давом этиши белгиланди. Шунингдек, 2018 йилги Ҳаж мавсуми учун сарф харажатлари энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан 38 миллион сўм этиб белгиланди. Бунда албатта Ўзбекистон Республикасида хорижий валютанинг эркин конвертация қилиниши ҳам эътиборга олинган.
 
Бугунги кунда Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳаж мавсумида хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча солиқ тўловларини жорий этилиши, хизмат кўрсатиш сифатини энг юқори даражада ташкил этиш, Мадина ва Макка шаҳарларидаги меҳмонхоналарда қулай шароитлар яратиш, Мино, Арафот, Муздалифа водийларида зиёратчиларнинг ибодатларини эмин-эркин бажаришлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ҳаж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар