Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 7744 та янги корхона ўз фаолиятини бошлаган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 54445 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 9661 таси саноат ва қурилиш, 8549 таси савдо, 2840 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 1666 таси ташиш ва сақлаш ҳамда 6675 таси бошқа фаолият турларида ташкил этилди.
2017 йил 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) умумий сони 268,4 мингтани ташкил этиб, шундан 218,2 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.