Барак Обама медаль топширишдан аввал, Жозеф Байден ҳақида ҳазил аралаш илиқ фикрларни билдириб ўтди.
Барак Обама медаль топширишдан аввал, Жозеф Байден ҳақида ҳазил аралаш илиқ фикрларни билдириб ўтди.
“Бу интернет олами учун эркаклар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ҳақида ёзиш мумкин бўлган сўнгги имконият”, деди Обама сўзининг аввалида.
Барак Обама Жозеф Байденнинг ютуқлари ҳақида сўзлар экан, поп хонанда Леди Гага билан дўстлашгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бир вақтлар Байден Оқ уй ходимларини қўрқитиш учун президент самолётида кутилмаган ҳодиса уюштиргани, шоҳона меҳмондорчилик вақтида атрофдагиларни ҳайратлантириш учун Жозеф Байденнинг официант кийимида намоён бўлгани ҳақида маълумотлар ошкор бўлди.
Барак Обама Байденга медаль топширар экан, “Байден содиқ, самимий, халқпарвар инсон. У биз кўрган энг яхши президентдир”, дея таъкидлаб ўтди.
Жозеф Байден ҳақиқатан ҳам бундай туҳфани кутмаганлигини унинг кўзига ёш олганидан ҳам билиш мумкин эди.