Қурбон бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам борлиги айтилмоқда. Шунингдек,бир неча киши яраланган.
Худкуш-террорчининг ўзини-ўзи портлатиши оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди. Воқеа ҳарбий база жойлашган Кафр Суса туманида юз берган. Қурбон бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам борлиги айтилмоқда.
Сурия 2011 йилдан буён ҳарбий низолар остида қолиб келмоқда. Босқинчилик ҳаракатлари радикал ислом кучлари, мухолифат вакиллари, ҳукумат ҳарбийлари ва курдлар ўртасида кечмоқда.
Суриянинг асосий қисмини айни вақтда ИШИД террорчилари ўз қўлларига олишган. Шу сабаб ҳам мамлакатда тез-тез террорчилик ҳаракатлари содир этилади.
Туркия билан чегарага яқин ҳудудда жойлашган Азаз шаҳрида 7 январь куни автомобилга ўрнатилган портловчи воситанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлганди. Суд биносида яқинида юз берган воқеа сабаб қарийб 50 киши жароҳатланган.