Қандаҳорда содир этилган портлаш оқибатида БААнинг 5 нафар дипломати ҳаётдан кўз юмди.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
10 январь куни Қандаҳордаги меҳмонхонада юз берган портлаш оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Улар орасидаги 5 киши БАА дипломати бўлган. БААда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Портлашни амалга оширган жиноятчиларни топиш юзасидан суриштирув-қидирув ишлари бошланган.